Peugeot етти ўринли кроссоверни қишда синамоқда

Peugeot етти ўринли кроссоверни қишда синамоқда

Қишин-ёзин тиним билмайдиган папараццилар бу гал ҳам кроссовернинг суратини олишди. Расмларни Motor1 нашри эълон қилди. Peugeot 6008 кроссовери ниқобга ўралган, шундай бўлса-да қиррадор қиёфасини тасаввур этиш қийин эмас.

Ҳозирча янги кроссовернинг шартли номи P87. Машина негизида EMP2 узайтирилган платформа ётибди. Кроссовер Opel Zafira русумининг “ака”сидир. Асос комплектацияси беш ўринли бўлади

Двигатель кўрсаткичлари тўғрисида хабар йўқ. Стандарт бензинли ва дизелли, шунингдек, гибрид агрегатлар ўрнатилиши тахмин қилинади. Peugeot 6008 келаси йили тақдим этилади. Аввалги хабарларга ишонадиган бўлсак, машина асосан Хитойда сотилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"