Porsche аудиотизими глушителдан ясалди

Porsche аудиотизими глушителдан ясалди

 Porsche мусиқий тизимининг корпуси 911 GT3 русумининг ишлатилган газларни чиқариш қутисидан ясалди.

2.1 форматли аудиотизим Porsche 911 автомобили тутун чиқаргичининг орқа банкасидан ясалган. Инженерлар бу омилкорликларини “товушни янада чуқурроқ жаранглатиш” билан изоҳлашди.

Тизим 200 Ватт электр қувватини истеъмол қилади, диод чироқли дисплей ўрнатилган, Bluetooth ва рақамли DTS TruSurround декодери мавжуд. Шунингдек, аналогли, оптик ва коаксиал аудиочиқиш симлари бор. Сабвуферга улаш мумкин.

911 Soundbar вазни 19 кг. Савдога баҳордан чиқарилади. Нархи 2900 евродан кам бўлмаслиги кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"