Porsche компанияси 718 Boxster ва 718 Boxster S русумини расман тақдим этди

Porsche компанияси 718 Boxster ва 718 Boxster S русумини расман тақдим этди

Немис компанияси Женевадаги маросимни кутиб турмасдан Porsche 718 Boxster русумини расман намойиш этиб қўя қолди. Спорт автомобили номини 1957 йилда марафонда қатнашган 718 русумидан ўзлаштирилган. Тақдим этилган суратлар ва видеоёзувга қараб дизайнерлар машина ташқи қиёфасига ишлов беришда анчагина тер тўккани сезилади. Машинанинг ҳавоҳайдари (воздуховод) ва ён этаги (юбка) кенгайган. Шунингдек, ташқи тарафдан эшик очқичлари шакли ўзгарган. Қолаверса, янги Porsche 718 Boxsterга янги диод чироқлари ўрнатилган.

Салон ҳам чакки эмас. Сенсор дисплейли Porsche Communication Management тизими мавжуд ва ўзгариш фақат шунинг ўзигина эмас. Спорт автомобилининг техник тавсифи хусусида билиш учун март ойидаги Женева тақдимотини кутишимизга тўғри келади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"