Porsche компанияси тўрт ўринли электросуперкар тайёрлади

Porsche компанияси тўрт ўринли электросуперкар тайёрлади

Porsche компанияси бир марта тўлиқ қувватлантирилганидан сўнг 500 километр масофани босиб ўта оладиган тўрт ўринли электр суперкар прототипини ошкор этди. Mission E номини олган концепт-автомобиль Франкфурт автосалони арафасида ташкил этиладиган «Премьералар оқшоми»да намойиш этилди.

Porsche Mission E

Porsche Mission E

Концепт умумий қуввати 600 от кучидан ортиқ бўлган икки электромотор билан таъминланган бўлиб, у биринчи «юзлик»ни 3,5 сонияда, соатига 200 километр тезликка эса 12 сонияда эришиш имконини беради. Бундан ташқари, тўрт эшикли Mission E тўлиқ юргизгичли тизим ва тўлиқ бошқариладиган шассига эга.

Porsche Mission E

Porsche Mission E

Прототип учун батареяларни қувватлантириш бўйича янги 800 вольтли тизим ишлаб чиқилган. У автомобилнинг литий-ионли аккумляторларини 15 дақиқада 80 фоизга қувватлантириш имконини беради. Бу қувват билан автомобиль 400 километрга яқин йўл босиши мумкин. Porshce Mission E’ни батареялари кучини оддий розеткалар орқали ёки электромагнит индикция ҳодисасига асосланган симсиз қувватлантириш тизими орқали ҳам тиклаш мумкин.

Porsche Mission E

Porsche Mission E

Автомобиль кузови алюминий, пўлат ва карбон билан кучайтирилган полимерлардан тайёрланган. Ғилдирак дисклари (олд ғилдираклар 21 дюймли, орқа ғилдираклар 22 дюймли) эса углепластикдан ишлаб чиқилган.

Porsche Mission E

Porsche Mission E

Бундай машина эгаси махсус мобил дастур ёрдамида унинг тизимларини масофадан туриб созлаши мумкин. Бундан ташқари, электрон калитнинг виртуал нусхасини бошқа бир кишига, масалан, оила аъзоларидан бирига узатиш имкони ҳам бўлади. Маълум бир вақт давомида ёки аниқ бир жойда ишлайдиган бундай калит ёрдамида автомобиль эшикларини очиш ёки моторини ишга тушириш мумкин.

Porsche Mission E

Porsche Mission E

Мазкур автомобиль қачондан сериялаб ишлаб чиқарилиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.