Porsche ўз электромобилини ишлаб чиқаради

Porsche ўз электромобилини ишлаб чиқаради

Porsche немис автокомпанияси электромобиль ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Лойиҳа қиймати 1 млрд еврога баҳоланмоқда.

Компания вакиллари ваъди қилишича, электромобиль 3,5 сонияга етмасдан 100 км/соат тезликка эришади. Двигатель қуввати 600 от кучига тенг. Тўла қувват олгач 500 км йўл босади. 15 дақиқада аккумулятор 80 фоиз қувват олади.

Компания менежерлари автомобиль саноати шиддат билан ўзгараётган даврда янги электромобиль ишлаб чиқариш орқали Porsche мавқеини сақлаб қолади, деб ҳисоблашмоқда. Шу билан бирга немис автосаноати “дизель можароси” ортидан йўқотган обрўсини тиклаш йўлидаги қадамдир.

Электромобиллар компаниянинг Штутгартдаги штаб-квартираси яқинидаги заводда ишлаб чиқарилади. Ўнйилликнинг охирида электромобиль автобозорга чиқади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"