Porsche ўз ишчиларига 9 минг евродан мукофот пули беради

Porsche ўз ишчиларига 9 минг евродан мукофот пули беради

Porsche компанияси ўзининг барча ишчиларига 8 минг 911 евродан мукофот пули тарқатишга ваъда берди. Немис маркаси раҳбарияти 2015 йил автоишлаб чиқарувчи тарихидаги энг муваффақиятли йил бўлганини маълум қилди.

2015 йилда Porsche ўз тарихида илк маротаба бир календар йилида 200 минг донадан зиёдроқ автомобиль сотишнинг уддасидан чиқди. Энг йирик бозорлар рўйхатини Европа бошқараётган бўлса, кейинги ўринларни Хитой ва АҚШ эгаллаган.

Ўтган 2015 йилда Porsche 225 минг 121 дона автомобиль сотиб, 2014 йилга нисбатан ўз кўрсаткичларини 19 фоизга яхшилади. Компаниянинг йиллик даромади эса 25 фоизга ўсиб, 21,5 миллиард еврога етди ва 3,4 миллиард евро кўпроқ фойда кўрди.

8,9 минг евролик мукофот пули автоишлаб чиқарувчининг барча ишчиларига тақдим этилади. Айни дамда улар сони 15,6 минг нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, Германия компанияси ходимлари ўз нафақаларига 700 евро миқдорида қўшимча ҳам олишади.

2015 йилда Porsche компанияси ҳар бир ишчисига қўшимча равишда 8,6 минг евро устама берган бўлса, 2014 йилда йиллик мукофот пули ҳажми 8,2 минг еврони ташкил этган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!