Porsche Panamera янги авлоди ниқобсиз учраб қолди

Porsche Panamera янги авлоди ниқобсиз учраб қолди

“Порше Панамера” спортча фастбекини синаш ишларининг якуний босқичи кетмоқда. Автомобиль тақдимоти шу йилнинг кузида Париж автосалонида ўтказилади. Аммо янги машинанинг ташқи кўриниши аллақачондан бери сир эмас. Motor1 нашрининг фоточаққонлари йўлда синаш ишлари чоғида расмга тушириб улгурди.

Сураткашга оқ рангли гибрид, стандарт версияли Панамера учради. Машина эски русумлар услубида ишланган, бироқ ғилдираклар базаси катталаштирилган, бу орқадаги йўловчиларга қулайлик яратади.

Авторусум асосида MSB платформаси ётибди. Volkswagen Group ушбу платформани Bentley Continental GT сингари бир қанча шоҳона брендлар учун ишлатмоқчи. “Панамера”га V6 ва V8 турбомоторлар ўрнатилади. Хэтчбекдан ташқари Panamera 2017 йилда универсал кузови билан ҳам чиқарилади.

Panamera суратларидан маълум бўлишича, салонида тамоман бошқача ускуналар панели, 12 дюймли сенсор экранли марказий консол бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"