Пойтахтнинг Шимолий вокзал ҳудудидаги йўл ўтказгични қайта тиклаш ишлари бошланди

Пойтахтнинг Шимолий вокзал ҳудудидаги йўл ўтказгични қайта тиклаш ишлари бошланди

Тошкентнинг Шимолий вокзал ҳудудида Кичик ҳалқа йўли орқали ўтувчи автомобиль йўл ўтказгичининг демонтаж қилинган қисмини тиклаш ишлари бошлаб юборилди, дея хабар қилмоқда Uz24.uz.

Кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси кесишган жойдаги йўл ўтказгичи турар жой мавзесини айланиб ўтиб, шаҳарнинг шарқий қисмини марказ билан бевосита боғлайди. Шавкат Мирзиёев март ойининг охирида ушбу қурилиш лойиҳаси билан танишган эди.

Кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади. Икки томонида пиёдалар йўлакчалари қурилади. Бу ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайлик яратиш баробарида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражасини ҳам оширади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.