Қадрдон УАЗ 75 ёшда

Қадрдон УАЗ 75 ёшда

Жигарранг ёки кулранг туси билан кўзимизга таниш УАЗ 75 ёшга тўлди. Бу автомобилнинг турли модификацияларини халқимиз “раис УАЗ” (УАЗ-469), “буханка”, “сандиқча” (УАЗ-452), “ғир-ғир” (УАЗ-3303) дея номлаб олган. УАЗнинг 75 йиллик тўйида компания сайти тарихий суратлар галареясини тақдим этди.

Асли УАЗ туғилган куни 30 ноябрда нишонланади. 75 йиллик фаолияти мобайнида компания 250 модификациядаги 4,5 млндан ортиқ машина ишлаб чиқарди ва жаҳоннинг 130 мамлакатига экспорт қилди. Ҳозирги кунда олти русум ва уларнинг юзга яқин модификациясини чиқармоқда. Улар орасида УАЗ Патриот, УАЗ Пикап ва УАЗ Хантерлар бор.

Архив суратларида УАЗни Помир тоғлари этагида, Узоқ Шимол музликларида, Саҳрои Кабирда синовдан ўтказиш лавҳалари акс этган.

Асли УАЗ-469ни завод 1970 йилдан ишлаб чиқаришга тайёрланган эди.

Тоғ йўлларда синалмоқда.

Қорда юрувчи снегоход ясаш ишлари 1960 йиллар охирида бошланган. УАЗ-451С мавсумга қараб жиҳозланади.

УАЗ-450 ва УАЗ-450А асосидаги биринчи электромобиль УАЗ-450ЭМ 1959 йилда ишланган.

уаз 4

1977 йилда «Ягуар» русумини ишлаб чиқариш таклифи киритилди. Бу ўша даврда махфий тутилган.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"