Қамчиқ довонидан ўтувчи поезд қатнови тикланди

Қамчиқ довонидан ўтувчи поезд қатнови тикланди

Мазкур ахборотдан сўнг, ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонидаги туннелдан отувчи поезд қатнов тўхтатилишидан аввал ҳалокатга учрагани, вагонлар рельсдан чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ эса буни тасдиқламай, миш-мишларга ишонмасликни маълум қилди.

1 февралдан эътиборан “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59-сонли йўловчи поездларининг қатнови тикланди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.

“2017 йил 1 февраль кунидан бошлаб “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59–сонли йўловчи поездлари ҳамда юк поездларининг мунтазам қатнови яна йўлга қўйилди”, дейилади ахборотда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.