Қашқадарёда «Москвич»ни кабриолетга айлантиришди (фото)

Қашқадарёда «Москвич»ни кабриолетга айлантиришди (фото)

Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида том қисми кесиб ташланган «Москвич» автомобили сурати эълон қилинди, дея ёзади Daryo.uz.

«Чиройли яшашни тақиқлаб бўлмайди», — деб ёзган суратни гуруҳда эълон қилган фойдаланувчи.

Сурат остида фикр билдирганлардан бирининг ёзишича, бу «кабриолет» — Қашқадарёнинг Косон туманидаги йигитларнинг иши.

Бу ўзбекистонлик автоҳаваскорлар эски автомобилларни кабриолетга айлантириши билан боғлиқ биринчи ташаббуси эмас.

Аввалроқ тошкентлик автомобиль устаси ўз фарзандлари учун «Запорожец» машинасидан кабриолет ясаб берган эди.

Шунингдек, Facebook’даги автоҳаваскорлар Андижонда тайёрланган усти очиқ автомобилга «Заприолет» деб ном берган эди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.