Қайси шаҳарларда автомобиль тиқини кўп учрайди?

Қайси шаҳарларда автомобиль тиқини кўп учрайди?

Британиянинг INRIX компанияси автомобиль тиқини энг кўп кузатиладиган шаҳарлар рўйхатини тузди.

INRIX экспертлари дунё бўйлаб 100дан ортиқ шаҳардаги ҳолатни таҳлил қилди. Маълум бўлишича, Лондонлик ўртача ҳайдовчи бир йилда 101 соатини тиқинда ўтказади.

Буюк Британия бўйича бу кўрсаткич 30 соатга тенг. Экспертлар Британия йўлларидаги тиқинлар камайишини башорат қилишмаяпти. Мамлакат иқтисоди ўсяпти, ишсизлик миқдори паст, аҳоли сони йилига 500 мингдан ошиб бормоқда (ҳозир 65 млн). Буларнинг барчаси йўлдаги трафикни чигаллаштиради. Одам сони кўпайиб, улар сотиб олган автомобиллар йўлларда тиқинларни юзага келтираверади.

АҚШнинг беш мегаполиси энг тиқилинч йўлли шаҳарлар рўйхатидан жой олди. Шунингдек, осойишта кўринган Брюссель ва Антверпенларни ҳам ўнликда учратиш мумкин.

Москвалик ўртача ҳайдовчи бир йилда 57, Парижлик эса 45 соатини тиқинда ўтказади. Йўллардаги тиқинлар шаҳар маъмуриятини муайян ҳудудда юриш учун тўлов жорий этишга ундаши мумкин.

Энг тиқилинч йўлли шаҳарлар рўйхати:

  1. Лондон — 101 соат
  2. Лос-Анжелес — 81 соат
  3. Вашингтон — 75 соат
  4. Сан-Франциско — 75 соат
  5. Хьюстон — 74 соат
  6. Нью-Йорк — 73 соат
  7. Штутгарт — 73 соат
  8. Антверпен — 71 соат
  9. Кельн — 71 соат
  10. Брюссель — 70 соат
Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"