Қозоғистонда “чиройли рақамлар” кўпаядиган бўлди

Қозоғистонда “чиройли рақамлар” кўпаядиган бўлди

Автомобилига эсда қоладиган, кўзга ташланувчи рақам олишни кўпчилик, хусусан, чўнтаги бақувватлар истайди. Қозоғистон парламенти омма истагини инобатга олиб, талаб юқори бўлган рақамлар рўйхатини кенгайтиришни мақсад қилди ва қонунга киритиладиган ўзгартиришда бу акс этиши кутиляпти.

“Ҳамма қўлга киритишни истайдиган рақамлар бор, бу эса коррупцияни вужудга келтиради. Қонунга мувофиқ меъёрлаштирилгандан сўнг “чиройли” рақамни олишни истаган одам марҳамат қилиб пулини тўлайди. Бу қонун амалда қўлланганда 4,5 млрд тенге бюджетга келиб тушади. Ҳозир биз “чиройли” ва “омадли” рақамлар рўйхатини кенгайтирмоқдамиз”, дейди қонун лойиҳаси масъулларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қўшни давлат полицияси “харидоргир рақамлар” сафига 001 ёки 777 сингари рақамлар комбинацияси, шунингдек, ўхшаш ҳарфлар комбинацияси мавжуд рақамларни қўшишни таклиф қилган эди. Бундай рақамлар учун ҳам расман қўшимча ҳақ тўланади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"