Қозоғистонда энг оммалашган автомобиллар аниқланди

Қозоғистонда энг оммалашган автомобиллар аниқланди

Қўшни Қозоғистоннинг автомобиль бозори динамикаси 2016 йилнинг дастлабки чорагида манфий бўлди.

Умумий ҳисобда ўтган йил кўрсаткичига нисбатан 52,2 фоизлик пасайиш кузатилди. Бошқача айтганда, ўтган йилнинг бу муддатида 22094 автомобиль сотилган бўлса, жорий йилда 10564 машина харидорга етиб борди.

Қўшниларимиз қайси русумларни кўпроқ хуш кўришади? Маълум бўлишича, Lada Priora қозоғистонликлар ёқтирган автомобиль экан. Ўтган йилги бу муддатда 902 дона Лада Приора сотилган, 59 фоиз пасайиш. Renault Duster автомобилини эса 705 дона сотишган, ўсиш кўрсаткичи 12,3 фоиз. Шунингдек, 545та Hyundai Solaris сотилган бўлиб, бунда ҳам 59,4 фоизлик пастлаш кузатилган. Энг кўп ўсиш Renault Sandero автомобилида қайд қилинган. У 544 дона сотилган бўлса, ўсиш кўрсаткичи 59,1 фоизга тенг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"