Қозоғистонда Peugeot автомобиллари ишлаб чиқарилади

Қозоғистонда Peugeot автомобиллари ишлаб чиқарилади

Бу ҳақдаги қарор Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Францияга ташрифи доирасида имзоланган.

PSA Peugeot Citroën гуруҳи Қозоғистондаги тижорий ва саноат фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бунда 2016 йилга охирига қадар Костанада ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига ўтиш муҳим босқич ҳисобланади. Тўлиқ циклда маҳсулот ишлаб чиқариш нафақат гуруҳнинг минтақадаги ўрнини мустаҳкамлайди, балки авто эҳтиёт қисмлар етказиб беришда ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда соҳада маҳаллийлаштириш даражасини оширишга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2013 йилдан буён Peugeot 301, 2008, 3008, 508 ва Peugeot Partner моделларини йиғиш ўзлаштирилган. СариаркаАвтопром компаниясига эгалик қилувчи AllurGroup президенти сўзларига кўра, янги қарор ижроси кенг узелли йиғишдан тўлиқ циклли ишлаб чиқаришга ўтишда улкан тажриба тўплашга имкон беради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!