Қрим кўпригини “аэродром чироқлари” ёритади

Қрим кўпригини “аэродром чироқлари” ёритади

Қурувчилар 20та мачтага ёритиш қурилмалари ўрнатиб чиқди. Ушбу чироқлар денгизнинг кескин иқлими таъсиридан тўлиқ ҳимояланган. Лойиҳага кўра, трассанинг ёритилганлиги 20 люксдан кам бўлмаслиги лозим. Текширувлар ёритилганлик даражаси талабга тўла жавоб беришини кўрсатди.

Кўприкка юқори босимдаги натрийли чироқлар ўрнатилган. Бу чироқларда қўшимча электромагнитли аппарат бор. Улар кўчалар, тоннеллар ва аэродромларда кенг қўлланади ва ҳар қандай об-ҳавода ишончли ёритувчи саналади.

Керч бўғозини тез-тез қуюқ туман қоплаб турганлиги учун бу ерда ёритишнинг аҳамияти жуда муҳимдир.

Қрим кўпригининг умумий узунлиги 19 км.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#кўприк

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"