Qualcomm Mercedez-Benz S550e учун симсиз зарядлаш технологиясини яратди

Qualcomm Mercedez-Benz S550e учун симсиз зарядлаш технологиясини яратди

Жаҳон электроника бозорида, асосан, мобил қурилмалар процессорларини ишлаб чиқариш билан машҳур бўлган Qualcomm компанияси Mercedez-Benz S550e маркасидаги автомобиллар учун симсиз зарядлаш технологиясини ишлаб чиқди.

2017 йилдан бошлаб ушбу моделдаги машиналар WEVC (wireless electric vehicle charging) технологиясига эга бўлади. Ҳозирча зарядлар аппарати қайси компания томонидан ишлаб чиқарилиши маълум қилинмаган. Аммо у Qualcomm фирмасидан автомобилларни симсиз зарядлашга хизмат қиладиган Qualcomm Halo технологиясини харид қилганлиги ҳақида хабар берилган. Qualcomm сайтида ушбу мавзу тўғрисида эълон қилинган пресс-релизда ёзилишича, Mercedez-Benz S550e WEVC технологияси татбиқ этилган жаҳондаги илк гибрид автомобиль ҳисобланади. Автомобилни зарядлаш учун унга махсус кабелни улаш шарт эмас, шунчаки қувватлаш майдончасига жойлашиш кифоя.

image

Qualcomm Halo энергияни симсиз тарзда дистанцион узатиш учун магнит резонансли индукциядан фойдаланади. Энергия аккумуляторга тез ва хавфсиз узатилади. Мазкур технология Qualcomm Safety Car (BMW i8) автомобилида Formula E пойгаларида фаол синовдан ўтказилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.