Ravon Россияда 2017 йилда камида 10 минг янги автомобилни сотишни мўлжалламоқда

Ravon Россияда 2017 йилда камида 10 минг янги автомобилни сотишни мўлжалламоқда

Москва халқаро автосалони 25 август, пайшанба куни барча истовчилар учун ўз эшикларини очди. Кўргазмага келганлар Hyundai, Mercedes-Benz каби гигантлар қаторида Хитой, Ўзбекистон ва Эронда ишлаб чиқилган янги автомобиллар билан танишиши мумкин, дея Daryo.uz ёзмоқда.

Ravon Россияда 2015 йил октябрида пайдо бўлди, олдин ўзбек автомобиллари UzDaewoo бренди билан сотиларди. Автосалонда Ravon янги R4 седанини намойиш этди. У аввал Россияда сотилган Chevrolet Cobalt модели билан деярли бир хил. Шунингдек, Ravon павильонида Matiz, R2 (Chevrolet Spark), R3 Nexia ва Gentra (янгиланган Chevrolet Lacetti) моделларини кўриш мукин. Келгуси йил охиригача Россия бозорига C-туркумидаги седан ва ихчам кроссоверни киритиш ҳам режалаштирилган.

Ravon Motor Rus ривожланиш бўйича директори Сергей Ветровга кўра, компания 2017 йилда камида 10 минг янги автомобилни сотишни мўлжалламоқда.

«Тўғри, бозор ўзгарди, бироқ илгари UzDaewoo унинг 3 фоизигача эгалик қиларди. Биз келгусида камида 1 фоизни қўлга киритишни истаймиз. Биринчи R3 автомобили дилерларда сентябрда пайдо бўлади. Машиналарнинг барчаси турган жойида сотилиб кетди. Дабдурустдан автомобилни харид қилиш мушкул бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Уларнинг Ўзбекистондан Воронеждаги логистика марказигача етказиб келиниши муддати 2—3 ҳафтани ташкил этади», — дея таъкидлади Ветров.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Ravon R4

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.