“Red Wings” авиакомпанияси Екатеринбургдан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди

“Red Wings” авиакомпанияси Екатеринбургдан Самарқандга парвозларни йўлга қўяди

Парвозлар 100 ўринли “Сукҳои Супержет” самолётларида амалга оширилади.

“Коммерсант"нинг хабар беришича, “Red Wings” авиакомпанияси Екатеринбургдан Ўзбекистонга тўғрида тўғри рейсни йўлга қўяди. 13 февралдан авиаташувчи Урганч, 14 февралдан эса Самарқандга парвозларни бошлайди.

Бу Колсово аэропортидан биринчи мунтазам халқаро рейслар бўлади, дейилади авиакомпания матбуот хизмати хабарида.

Парвозлар 100 ўринли “Sukhoi Superjet” самолётларида амалга оширилади. Самолётлар душанба куни Самарқандга, якшанба куни эса Урганчга учади.

“2021 йилдан бери “Red Wings” Екатеринбургдан Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларига парвозларни йўлга қўйган, бироқ бу чартер рейслар бўлиб, ўриндиқларни эркин сотмасдан бир мижоз манфаатларини кўзлаб амалга оширилади”, — дейилади компания хабарида.

Қўшимча қилинишича, бу чартер дастури мунтазам рейсларни амалга ошириш билан параллел равишда давом этади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#самолёт