Rolls-Royce энди Phantom чиқармайди

Rolls-Royce энди Phantom чиқармайди

2016 йилда Гудвуддаги завод Phantom еттинчи авлодининг охирги нусхаларини йиғмоқда. Навбатдаги русум Фантомнинг саккизинчи авлоди бўлади. Бу ҳақда Rolls-Royce Motor Cars директори ахборот берди.

Rolls-Royce Phantom Zenith махсус версиясининг қиёфаси шунга ўхшаш бўлади.

Ҳозирда еттинчи авлод Rolls-Royce Phantom 13 йил олдин чиқарила бошланган. 6,75 литрли V12 мотор қуввати 453 от кучига тенг. 6 поғонали ZF трансмиссия билан ишлайди. Бундан ташқари, 2007-2008 йилларда Rolls-Royce Phantomнинг Phantom Coupe ва Drophead Coupe қўшимча версиялари ишлаб чиқарилган.

Фотоайғоқчилар қишки синовдан ўтказилаётган янги русумни суратга туширишган.

Янги Фантом алюминий платформада ясалади. 2018 йилда оммага тақдим этилиши кутилмоқда. Роллс-Ройс директори янги русум “нодир технологиялардан фойдаланиб инновацион қиёфада” яратилиши тўғрисида айтиб ўтди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Phantom

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"