Россия бош вазирига MatrЁshka ҳайдовчисиз автобуси кўрсатилди

Россия бош вазирига MatrЁshka ҳайдовчисиз автобуси кўрсатилди

«Бакулин Моторс Групп» компанияси бош директори Алексей Бакулин РФ бош вазири Дмитрий Медведевга MatrЁshka ҳайдовчисиз автобусини кўрсатганлиги ҳақида газета.ру ёзмоқда.

Автобус шу кунларда Москвада ўтказилаётган “Россия транспорти” Халқаро форуми доирасида Медведевга кўрсатилди.

Бакулин бош вазирга дастлабки смартбуслар “Сколково” инновацион маркази ҳудудида қатнаётганини айтди. Автобусларни 2017 йилдан серияли равишда ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. MatrЁshka 2018 йилдаги футбол чемпионати меҳмонларини ташиши мумкин.

matreshka 2

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"