Россияда боласини машинада қолдирган ота-оналар жарима тўлайди

Россияда боласини машинада қолдирган ота-оналар жарима тўлайди

Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳририга асосан бу йилдан фарзандини машинада қолдириб кетган ота-оналар, васий ё бошқа катта ёшли кишилар жавобгарликка тортилади. Уларга 500 рубл миқдорга жарима солинади. Бу ҳақда life.ru ёзмоқда.

Бундан ташқари автомобилда болаларни тутиб турувчи махсус мослама ва бустерлардан фойдаланиш тақиқланади. 7 ёшдан ошган болалар орқа ўриндиқда, камар тақилган ҳолатда олиб юрилади. Олд ўриндиқда эса фақат автоўриндиқ бўлган ҳолда рухсат этилади. Ушбу талабларни бузган ҳайдовчини 3 минг рубл жарима кутади.

Carzone.uz изоҳи: Бустер (инг. booster, boost – кучланиш, босимни ошириш) болаларнинг танаси камарга етиши учун ўтирғизиладиган кичик ўриндиқ. Бироқ у тўқнашувдан болани етарли ҳимоялай олмайди. Болалар автоўриндиғи қўшимча камарларга эга бўлиб, бустерга нисбатан ишончлироқдир.

 

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"