Россияда “Дастер” платформасида янги кроссовер ишлаб чиқариш бошланди

Россияда “Дастер” платформасида янги кроссовер ишлаб чиқариш бошланди

Renault компанияси Россияда маҳсулот бўғимини оширмоқда. Москва заводида ишлаб чиқарилган тўла узатмали Renault Kaptur кроссовери савдога чиқиш арафасида.

Француз автомобилсозлари матбуот хизмати қайд этишига кўра, Kaptur русумининг икир-чикиридан тортиб то конвейерга йўллашгача бўлган жараённи илк марта Россиянинг инженерлик маркази бошқарган.

Кроссовернинг техник кўрсаткичлари маълум қилинганича йўқ, фақат қора фонда тасвири кўрсатилди. Москвада ишлаб чиқарилган Kaptur қиёфаси Европанинг Captur русумига ўхшаш, аммо техник жиҳатдан фарқлари бўлиши аввалроқ айтиб ўтилган (машина номи бош ҳарфида хатолик йўқ, Европада Captur, Россияда Kaptur аталади)

Россиянинг Renault Kaptur автомобили Clio платформасида эмас, Duster, Sandero ва Logan русумлари билан машҳур В0 “аравача”сида ишлаб чиқарилади. Қолаверса, еврорусум олд ғилдираги тортади, рус машинаси эса тўла узатмали.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"