Россияда каттакон оилавий автомобиллар оммалашмоқда

Россияда каттакон оилавий автомобиллар оммалашмоқда

Таҳлилчилар автомобиль бозоридаги вазиятни ўрганиб сарлавҳадаги хулосага келишди. Гап D-синф автомобиллари ҳақида кетяпти. Апрел ойида РФда 3861 дона оилавий автомобиль сотилиб 21,4 фоизли ўсиш қайд этилди. Шу йилнинг дастлабки тўрт ойи натижасига кўра эса 11 970 дона авто сотилган (+7 фоиз).

Таҳлилчилар мазкур сегментнинг энг таниқли русумларини ҳам аниқлашди. Энг бозори чаққон русум KIA Optima бўлиб, апрелда 801та сотилган (391 фоизли ўсиш!). Тўрт ой мобайнида 1962 “Оптима” сотилган.

Иккинчи ўринда Hyundai i40. Корейс машинаси апрелда 636та сотилган (+46,2 фоиз). Аммо тўрт ой натижаларига кўра энг савдоси қизғин русум шу бўлади – 2225 дона (+45,5 фоиз).

Учликни Mazda 6 якунлайди. Ўтган ойда 431 машина сотилган (-4,43 фоиз). Тўрт ой давомида эса 1289 дона сотилиб, 33,6 фоизли ўсиш қайд этилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"