Россияда янги дизайндаги Ravon R2 сотувга чиқди

Россияда янги дизайндаги Ravon R2 сотувга чиқди

Ravon брендининг Россиядаги ваколатхонаси янгиланган дизайндаги R2 хэтчбеклари сотувини бошллади. Машинанинг радиатор панжаралари, туманга қарши фаралар ва олд бампери озгина ўзгаришга учраган. Ravon R2 86 от кучига эга 1,2 литрли мотор ва автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган бўлиб, 439 минг рублдан таклиф этилмоқда.

Chevrolet Sparkнинг нусхаси бўлган Ravon R2 Ўзбекистондаги «GM-Uzbekistan» заводида 2016 йилдан бошлаб чиқарилмоқда. Автомобил расман Россия, Украина ва Қозоғистон бозорларида сотилади.

Илгарироқ «АВТОСТАТ» 2016 йилнинг ўн ойи якунига кўра Ravonнинг Россиядаги дилерлари 756 автомобил сотишганини маълум қилганди. Бугунги кунда Россияда Gentra ва Nexia R3 седанлари, Ravon R2 хэтчбеки сотилмоқда. Бундан ташқари, 1 декабрдан Россия бозорида Chevrolet Cobaltнинг ўзгаришга учраган версияси бўлмиш янги Ravon R4 седани сотуви бошланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.