Россиядаги ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун жарима белгиланди

Россиядаги ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун жарима белгиланди

Россияда 1 июлдан бошлаб хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлганларни ишга қабул қилишни тақиқлаш ҳақидаги қонун банди кучга киради, дея хабар беради Sof.uz нашри.

Агар иш берувчи хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахсни ҳайдовчиликка ишга қабул қиладиган бўлса, 50 минг рубль жарима тўлайди.

Энди автомактабга мурожаат қилиб барча имтиҳонлардан ўтиш ва Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автотранспорт ҳайдовчилари ихтиёрида уч ой муҳлат бор. Қайд қилинишича, Москвада барча йўловчи ташувчи ҳайдовчиларнинг бешдан бир қисми ушбу тақиқ остига тушишлари мумкин.

Ҳаттоки таксичилар бугуннинг ўзидаёқ ҳайдовчилик гувоҳномаларини қайта расмийлаштиришга киришсалар ҳам белгиланган муддатга қадар бунга улгуришлари қийин бўлади. Чунки Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси шахснинг ҳақиқатан ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олганлигини текшириш учун хорижий давлатнинг тегишли органларига сўров юборади ва унинг жавобини кутади.

«Таксист» ҳудудлараро касаба уюшмалари раҳбари Ярослав Щербининнинг айтишича, ҳозирда Москвадаги таксичиларнинг катта қисми Ўзбекистон ва МДҲнинг бошқа давлатлари ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга.

Илгарироқ Новосибирск ва Челябинск вилоятларида мигрантларнинг қатор соҳаларга, жумладан йўловчи ташиш соҳасига ишга олиниши тақиқланганлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.