Россиянинг Орёл шаҳрида автомобиль товушдан тез ҳаракатландими?

Россиянинг Орёл шаҳрида автомобиль товушдан тез ҳаракатландими?

Орёл шаҳридаги йўл камераси автомобилнинг товушдан тез ҳаракатланаётганини қайд қилди. Бош прокуратура маълумотига кўра, Ford Focus соатига 1418 км тезликда юрган, бу 393 м/с тезлик деганидир. Товуш эса бир сонияда 331 метр тезликда тарқалади.

Маълум бўлишича, йўл ҳаракатидаги қоидабузарликларни автоматик қайд қилиш тизимида носозлик рўй берган ва хато маълумот ёзилган. Бундай ҳолатлар Татаристонда ҳам кузатилган. Камеранинг адашишига йўлдаги чироқ, соя, турли ранглар сабаб бўлиши мумкин.

Москвада камералар тезликни хато қайд қилиб, ҳайдовчиларга жарима белгиланганлиги орқасидан юздан ортиқ кузатув камераси ўчириб қўйилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"