Рустам Азимов: Ўзбекистон жанубий йўналишда юк ташиш ҳажмини икки баравар оширди

Рустам Азимов: Ўзбекистон жанубий йўналишда юк ташиш ҳажмини икки баравар оширди

Ўзбекистон сўнгги икки йил ичида жанубий йўналишдаги ташқи савдо юклари ҳажмини икки баравар кўпайтирди. Бу ҳақда 26 ноябрь, шанба куни Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари ва Молия вазири Рустам Азимов Ашхободда бўлиб ўтган БМТнинг барқарор транспорт бўйича Биринчи Глобал анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади Дарё нашри.

Рустам Азимов бундай ўсишга Эрон ва Туркманистон томонидан тўғридан-тўғри имтиёзли тарифлар тақдим этилгани туфайли эришилганини таъкидлади.

«Ушбу контекстда ушбу транспорт йўлаги доирасида юкларни денгиз портлари орқали ташишга имтиёзли тарифлар берилиши алоҳида аҳамият касб этади, бу йўналишнинг жозибадорлигини сезиларли даражада оширади», — дея таъкидлади Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!