Рустам Азимов: Ўзбекистон йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда давом этади

Рустам Азимов: Ўзбекистон йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда давом этади

Ўзбекистон халқаро коммуникация тармоқларига интеграцияланган замонавий йўл-транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича стратегияни амалга оширишда давом этади. Бу ҳақда 26 ноябрь, шанба куни Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари ва Молия вазири Рустам Азимов Ашхободда бўлиб ўтган БМТнинг барқарор транспорт бўйича Биринчи Глобал анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади Дарё нашри.

Ўзбекистоннинг транспорт коммуникациялари ва ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий истиқболлари ҳақидаги тушунчалари борасида гапирар экан, Азимов транспорт тармоқлари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чуқур ўйланган узоқ муддатли миллий дастурларни амалга ошириш кераклигини таъкидлади.

«Узоқ муддатли истиқболда транспорт коммуникациялари ва транзит қувватларини ривожлантириш Ўзбекистон барқарор иқтисодий тараққиётининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб қолишини жуда яхши тушунамиз», — дея қайд этди Азимов.

«Шу туфайли Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев мамлакатда олиб бориладиган тузилмавий ислоҳотларнинг бирламчиларидан бири сифатида халқаро коммуникация тармоқларига интеграцияланган замонавий йўл-транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича стратегияни амалга оширишни давом эттиришни белгилади», — дея қўшимча қилди Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.