Салондаги бошқарув тугмалари вазифасини биласизми?

Салондаги бошқарув тугмалари вазифасини биласизми?

Уч ёки олти ойлик ҳайдовчилик курсини битириб машина бошқаришни ўрганса бўлади. Аммо автомобилнинг барча икир-чикирларини пухта ўрганишга бу муддат қисқалик қилади. Қачонки, ўз машинангиз бўлар экан уёқ-буёғини кавлаштириб бошқарув тугмалари, турли датчиклари, бошқарувнинг нозик тарафларини ўрганишга киришасиз. Бу галги мақоламизда автомобилнинг бошқарув тугмалари қандай вазифа бажариши тўғрисида маълумот берамиз.

Биринчи расм бошидаги иккита символ туманга қарши фараларни билдиради. Яширишнинг ҳожати йўқ, айрим тажрибали ҳайдовчилар ҳам буни адаштириб қўйишади. Пиктограммадаги фара нури пастга йўналган бўлса, туманга қарши олд фара, тўғрига йўналган бўлса орқа фарани билдиради. Ҳозирги кунда автомобилда туманга қарши олд фарани ёқмасдан орқани ёқиб бўлмайди.

Туманга қарши фара

Туманга қарши фара

Туманга қарши фара

Туманга қарши фара

Куннинг ёруғ қисмида туманга қарши фараларни йўлдаги транспорт воситаларини билдириш учун ёқиб юрса бўлади. Тунда ҳам рўпарадан келаётган машиналарнинг кўзини қамаштирмайди. Туманга қарши орқа фараларни эса фақатгина ёруғлик етарли бўлмаган шароитда ёқилади. Орқадаги туманга қарши фара ҳам жуда яқин бўлганда кўзни қамаштириши мумкин.

Рециркуляцияни ёқиш

Рециркуляцияни ёқиш

Кейинги пиктограммани кўп йиллик киракашлар ҳам билмайди. Суриштирсангиз “Ким билсин, ойнани терлатмаслик учун-да”, деб жавоб беришади.

Рециркуляцияни ёқиш

Рециркуляцияни ёқиш

Бу тугма салонда ҳавонинг тўғри айланишини таъминлайди. Ҳавонинг чанг ва газга аралашиб пастдан тепага кўтарилишини тасаввур қилдингизми? Бу режим худди шунга тўсқинлик қилади. Рециркуляция режими ёзда автомобилни тез совутишга, қишда тез иситишга кўмаклашади. Аммо рециркуляция ёқиб қўйилганда машина ойнаси терлаб қолиши мумкин, шунинг учун бу режимда кондиционерни ёқиб қўйган маъқул.

Shift lock

Shift lock

Автомат қутили машиналарнинг бошқарув ричаги ёнида сезилар-сезилмас яна бир тугмача бўлади. Унда “Shift lock” ёзуви бўлиши мумкин. У фавқулодда ҳолатларда ричагни қулфдан чиқариш учун босилади. Шунда узатмалар қутиси нейтрал ҳолатга ўтади. Энди двигателни юргизмасдан автомобилни эвакуаторга чиқариш мумкин.

Сигнализацияни ўчириш

Сигнализацияни ўчириш

Бу тугма сигнализациянинг штатли тизимини ўчиради. Агар қияликдаги автомобиль ёки илмоқ остидаги автомобиль расмини боссангиз тунда бошқаларни безовта қилмасдан машинани кўчириб кетиш (эвакуация) мумкин. Нариги тугма эса машина шифтидаги ультратовуш датчикларни ўчириш учун мўлжалланган. Бу датчиклар салондаги ҳаракатни “сезади”.

Ёнилғи қуйиладиган томонни билдиради

Ёнилғи қуйиладиган томонни билдиради

Ниҳоят, охирги тугмачага етиб келдик. Агар ҳамиша турли хил автомобилларни ҳайдасангиз, АЁҚШга кирганингизда машинанинг қайси тарафидан ёнилғи қуйилишини эслолмасангиз, ёнилғи ўлчагич циферблатидаги кичик пиктограммага қаранг – у сизга керакли томонни кўрсатади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"