Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортларида жетонлар жорий этилади

Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортларида жетонлар жорий этилади

Самарқанд шаҳрида 1-майдан бошлаб жамоат транспортидан фойдаланиш тўлови учун жетонлар жорий этилиши режалаштирилмоқда. Уларни пластик карта орқали харид қилиш мумкин бўлади, деб хабар беради «Газета.uz».

Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамалар учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида чоп этилган.

Шаҳарда банк карталарини қабул қилиш учун терминаллар билан жиҳозланган жетонлар сотилувчи махсус пунктларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжат лойиҳасида таъкидланишича, ушбу қарор аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Тошкентда жамоат транспортларидан фойдаланиш учун жетонлар 2013 йилнинг мартидан буён амал қилмоқда. Уларни фақат пластик карта орқали харид қилиш мумкин.

Манба: Daryo.uz

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.