Самарқанд йўлларидаги камералар қуёшдан қувват олади

Самарқанд йўлларидаги камералар қуёшдан қувват олади

Самарқанд шаҳри кўчаларидаги камералар қуёшдан қувват олади. Айни пайтда кўчалар ва чорраҳаларда ЙҲХ қоидалари бузилишини қайд қилиш тизимини ишга тушириш учун керак бўлган қуёш батареялари ўрнатилмоқда, деб хабар беради Daryo.uz.

ЙҲХБ вилоят бўлими бошлиғи Равшан Тошмуродовнинг хабар қилишича, яқин вақт ичида Самарқандда фото ва видеофиксация тизими, шунингдек, қоида бузган ҳайдовчиларга жарима солиш механизми ишга туширилади.

Ушбу механизмнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун айни пайтда чорраҳаларда қуёш батареялари ўрнатилмоқда.

Янги тизимга киритилган светофорлар фаолиятининг оптимизацияси натижасида йўлларнинг ўтказувчанлик қобилияти яхшиланади. Бу транспорт воситаларининг светофорда туриш вақтини 20–25 фоизга қисқартиради, газлар чиқарилишини 5–15 фоизга, ёқилғи сарфини 5–15 фоизга камайтиради, бу эса шаҳарнинг экологик аҳволини яхшилайди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.