Самарқандда трамвай линиялари қурилиши бошланди

Самарқандда трамвай линиялари қурилиши бошланди

Айни вақтда мазкур трамвай йўли қурилиши давом этмоқда.

Икки кун ичида Сартепа мавзесидан Буюк Ипак Йўли ва Нарпай кўчалари кесишмасигача бўлган йўлда қарийб 4 километрлик темир йўл ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайтида хабар берилди, дея ёзади Qalampir.uz.

Маълумотларга кўра, айни вақтда йўлнинг фақат бир томонида темир йўл ётқизилиб чиқиляпти. Сартепадан Темир йўл вокзалигача бўлган биринчи босқич қурилиш ишлари Наврўз айёми арафасида тўлиқ ниҳоясига етказилади. Шу тариқа, 16 км йўл қурилиши таъминланади.

Наврўз байрамида Сиёб бозори ва Сартепа мавзусини боғловчи трамвай йўли ишга туширилиши мўлжалланган. Бу йўлда ҳаракатланиш учун Чехиянинг “Pragoimex”  компаниясида ишлаб чиқарилган Vario LF вагонлари Самарқандга аллақачон келтирилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.