Санкт-Петербургда томсиз ва моторсиз автомобилни олиб қочишди

Санкт-Петербургда томсиз ва моторсиз автомобилни олиб қочишди

Фонтанка.ру сайти хабар беришига кўра, полицияга Энергетиклар проспектида истиқомат қилувчи тижоратчи мурожаат қилган. Унинг ҳовлисидан 1957 йилда ишлаб чиқарилган ГАЗ М-20 “Победа” машинасини олиб қочишган.

Автомобилга собиқ ССРИ давлат рақами илинган эди. Эски “Победа” вақт етиб топилади, аммо томсиз ва моторсиз машина кимга кераклиги жумбоқлигича қолмоқда.

Афтидан, петербурглик машина ўғрилари ўз маҳоратини намойиш қилмоқчи бўлган кўринади. Чунки соз автомобилни олиб қочишдан кўра яроқсиз машинани олиб қочиш қийинроқ.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"