Севастополда “Қрим” родстери оммага кўрсатилди

Севастополда “Қрим” родстери оммага кўрсатилди

Қрим яримороли номидаги машина ишлаб чиқарилиши ҳақида уч кун илгари хабар берган эдик. Москва давлат техника университети битирувчиси ишлаб чиққан янги родстер Севастополга етиб келиб, омма қаршисида кўриниш берди.

Асли машина 2014 йилда кўрсатилган, бироқ севастополликлар ва туристлар “ўз оёғи билан” юриб келган бу родстерни энди кўришди. “Қрим”ни томоша қилишга юқори лавозимдаги мансабдорлар, жумладан, Севастопол губернатори Сергей Меняйло келди.

Машина Лада Калина шассисига қурилган бўлиб, 1,6 литрли мотори 106 от кучига эгадир. Кузов панеллари карбонпластикдан ясалган, машинанинг ўзи қўлда йиғилган. Шунга қарамай, нархи чўнтакбоп бўлади. Родстерни йилига минг донадан ишлаб чиқарилса, нархи 650, агар ўн баробар кўп ишлаб чиқарилса, 450 минг рублни ташкил этади.

“Қрим” Россиянинг исталган минтақасида тайёрланиши мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#родстер

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"