Шавкат Мирзиёев: "Иномаркалар импорти бўйича секин-секин божхона тўловлари нол бўлиши керак"

Шавкат Мирзиёев:

Президент автомашиналар импортига божхона тўловлари босқичма-босқич «нол бўлиши» кераклигини айтди. Шавкат Мирзиёев харидорлар олдиндан тўлов амалга оширилганига қарамай, машина учун бир йил кутишга мажбур бўлишини адолатсизлик деб атади.

Президент Шавкат Мирзиёев 14 феврал куни автомобилсозликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда автомобиллар олиб киришда божхона тўловларини босқичма-босқич нолга тушириш зарурлигини маълум қилган. «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Менимча» кўрсатувида унинг нутқидан парча намойиш этилди.

«Секин-секин божхона тўловлари нол бўлиши керак. Рақобат бўлиши керак, арзон ва сифатли [автомобиллар бўлиши учун], — деди давлат раҳбари.

Президент олдиндан тўловга қарамай, харидорлар бир йил машинани кутишга мажбур бўлаётганини адолатсизлик деб атади.

«Оддий шифокор, оддий меҳнаткаш фуқаромиз қанча-қанча машаққат билан йиққан пулини, кечирасизу 1 йилга «автопром»га айлантириш учун бериб қўйиши бу адолатдан эмас», — деди президент.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#бож