Шота Руставели ва Муқимий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши давом этмоқда

Шота Руставели ва Муқимий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши давом этмоқда

Kun.Uz‘нинг хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг Шота Руставели ва Муқимий кўчалари кесишмасида май ойида қурилиши бошланган автомобиль йўл ўтказгичи мамлакатда шу каби сунъий иншоотлар ичида биринчиси бўлади.

taraq1

 

«Ўзавтойўл» акциядорлик компаниясининг матбуот хизмати хабарига кўра, 150 даража радиусли ёйсимон шаклга эга ноёб объект ҳар бир кўча марказидаги таянч конструкциялар бўйлаб жойлашган.

Муқимий ва Бобур кўчаларини боғловчи йўл ўтказгичнинг узунлиги 1 километрга яқин бўлади.

taraq2

Пиёдалар учун ер ости ўтиш йўли барпо этилади, бу йўл ўтказгич ҳам худди ўтган йили Хадра майдонида қурилган йўл ўтказгич каби лифтлар ва эскалаторлар билан таъминланади.

 

taraq3

Яна бир шундай объект, транспорт боғламаси Оқтепа майдонида темирйўлчилар иштирокида барпо этилмоқда.

Бу ерда Бўрижар канали орқали сув ўтказувчи қувур қурилиб, мазкур бетон конструкция бўйлаб автомобиль йўли ўтади, канал устидаги кўприк кенгайтирилади.

Қурилаётган иккита ер усти пиёдалар йўлаги лойиҳасида лифт ва эскалаторлар бўлиши назарда тутилган.

Лойиҳа доирасида ўтказиш қисмларини кенгайтириш билан боғлиқ таъмир ишлари Нурафшон кўчасида ҳам олиб борилмоқда. Бунёдкорлик ишлари муқаддам трамвай йўли ётқизилган кўчалар — Оқтепа майдонидан Муқимий кўчаси бўйлаб, сўнгра Шота Руставели ва Қушбеги кўчасидан Кичик ҳалқа йўли билан Шимолий вокзал орқали Тараққиёт кўчасига қадар олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрида янги автомобиль йўли ва барча объектларнинг қурилиши ҳамда реконструкцияси мустақилликнинг 25 йиллиги арафасида якунланиб, фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.