Швецияда юк машиналари учун электрли шоссе очилди

Швецияда юк машиналари учун электрли шоссе очилди

Швециялик мутахассислар дунёда биринчи бўлиб юк ташувчи транспорт учун электрли тезюрар шоссени синаб кўришмоқда.

Шведлар хорижий тажрибани кўчирмасдан ўз ғояларини амалга оширди. Электр кўп линияли тармоқ орқали тортиш подстанцияларига узатилади. Бу худди шаҳар троллейбусларининг электр таъминотига ўхшашдир.

Синов ишларини Стокголм яқинидаги трассанинг икки кмли бўлагида ўтказишди. Йўл бўлаги бўйлаб электр линияси тортиб “электрли шоссе”га айлантирилди. Шоссе бўйлаб гибрид двигателли Scania юк машинаси юриб ўтди. Шоссега кирган замони дизель двигатель ўчади ва ҳаракатни электромотор давом эттиради. Шосседан чиққач, ички ёнув двигатели ишини давом эттиради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"