Сингапурда ҳайдовчисиз автобуслар ҳаракатлана бошлайди

Сингапурда ҳайдовчисиз автобуслар ҳаракатлана бошлайди

Сингапур ҳайдовчисиз бошқариладиган автобуслардан фойдаланмоқчи, дея хабар бермоқда Sof.uz.

Сингапур расмийлари шаҳарда ҳайдовчисиз бошқариладиган автобусларни синаб кўришга рухсат берган. Сингапур давлати энг сўнгги технологияларни жорий қилиши билан ном қозонган.

Расмийлар ҳайдовчисиз автобуслар аҳоли учун жамоат транспортидан фойдаланишда қулайликлар яратишига умид боғлашмоқда. “Айтишларича, катта орзулар кичикларидан бошланади, шунинг учун биз Нанянг технология университети билан ҳамкорликда иккита ҳайдовчисиз электроавтобусни амалда синашни бошладик”, – дея хабар қолдирган сингапурлик транспорт назоратчиси ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Ерусти транспорти бошқармаси Сингапурдаги транспорт ҳаракатини самарали бошқариш ва атроф-муҳитни асраш мақсадида мавжуд автобусларни сенсорлар билан таъминлаш ҳамда ҳайдовчисиз автобуслар тизимини ривожлантиришдан умидвор. Синовлар қачондан бошланиши маълум қилинмаган.

Олдинроқ Сингапурда кўчаларни тозалаш ва чиқиндиларни йиғиш учун ҳайдовчисиз транспорт турларидан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилаётгани хабар қилинган эди. Август ойида Сингапур ҳайдовчисиз таксилар синовини бошлаган эди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.