Skoda биринчи марта Kodiak кроссоверини кўрсатди

Skoda биринчи марта Kodiak кроссоверини кўрсатди

Skoda компанияси Kodiak кроссоверининг ялпи ишлаб чиқариладиган версиясини илк бор намойиш қилди. Прагада тақдим этилган машинанинг бир қисми ниқобга ўралган. Autocar нашри кроссовер шу йилнинг октябрида Париждаги мотор-шоуда тўлиқ намойиш этилишини ёзди. Келаси йилдан бошлаб Европада савдога чиқарилади.

Kodiak Чехиянинг Квасина шаҳрида ишлаб чиқарилади. Ҳозирда бу корхонада Roomster, Yeti ва Superb русумлари чиқарилмоқда. Янги кроссовер маҳсулот бўғимида Yetiдан юқорида жой олади.

Кроссовер қиёфаси Женевада кўрсатилган VisionS нишона нусхасини эслатади. Диод чироқлари, спойлери, енгил қотишмадан ғилдирак дисклари, радиаторнинг кичик панжараси ва каттакон ҳавотортари (воздухозаборник) бор.

Техник кўрсаткичлари, ҳозирча, сир тутилмоқда. VisionS прототипи MQB платформасида ясалган. 1,5 литрли, 156 от кучига эга двигатели бор. Агрегат иккита электрли мотор билан ишлайди, тўла қуввати 255 от кучига тенг.

Нишона нусханинг олти поғонали узатмалар қутиси мавжуд. 100 км/соат тезликка 7,4 сонияда эришади. Энг юқори тезлиги соатига 200 км.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"