Собиқ иттифоқнинг қўлбола автомобиллари
1963 йилда “Техника-Ёшлар” журнали Москвада қўлбола автомобиллар танловини ўтказган. 80-йилларга келиб қўлбола машина хоббига айланиб кетганди. Айрим қўлда ясалган машиналар заводда чиқарилгандан ҳам кўркам ва иш унуми юқорироқ эди. Бунинг устига “заводской” машинани харид қилиш учун йиллаб навбатда туришни айтмайсизми?
Қуйида эътиборингизга 1987 йил откриткаларида тасвирланган совет қўлбола автомобилларини ҳавола этамиз. Улар 1983-84 йилларда иттифоқ автопойгасида, шунингдек, халқаро автопойгаларда иштирок этган машиналардир.