Суперкарларникидек идора креслоси ишлаб чиқарилмоқда

Суперкарларникидек идора креслоси ишлаб чиқарилмоқда

Спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчи корхона ноодатий мебель ишлаб чиқаришга ўтди.

Машина ўриндиғини идорага олиб кириш янгилик эмас, аммо Porsche буни қойиллатиб уддалади. Келинг, Office chair RS креслосини кўриб чиқайлик. У 911 Carrera GTS ва GT3 спорт автомобилларидан “ўзлаштирилган”.

Автомобилга ўрнатилган кресло билан офисдаги кресло ўртасида айтарли фарқ йўқ: фирма чарми, алкантара (пардоз учун қопланувчи, патентланган технология асосида ишлаб чиқарилган ноёб материал), бошқўйгич (подголовник) нақшлари, электрли бандлари сақланиб қолган. Ёрдамчи узатгич (сервопривод) эса фақат суянчиқ бошқарувида қолган.

Ёрдамчи узатгич ўзининг аккумуляторидан қувватланади, шунинг учун креслони зарядлаб туриш керак.

“Мебелчи уста”лар креслонинг беш ғилдиракли шассиси яхши ишланганини таъкидлашмоқда. Буларни кимдир апрел ҳазилига йўйиши мумкин, аммо нархларгача эълон қилиб бўлинди. Энг қимматбаҳо Office chair RS нархи 6570 доллар, алкантара қопланганидан воз кечсангиз 880 доллар арзонроққа харид қиласиз.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#ўриндиқ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"