Токио-2015: Nissan видеоқўнғироқлар қилиш имконига эга автомобилни намойиш қилди

Токио-2015: Nissan видеоқўнғироқлар қилиш имконига эга автомобилни намойиш қилди

Nissan компанияси Токиодаги мотор-шоуда юқори технологияли янги маҳсулотини намойиш қилди. Ушбу автомобилнинг электрон қурилмалар кенг тараққий этган даврда дунёга келган авлод учун мўлжаллангани айтилмоқда.

Одатда янги модел дизайнини ишлаб чиқишда динамика, қувват ва афзалликлар ҳисобга олинади. Бироқ машиналар сифати “шэринг авлоди” учун муҳим эмас. Бундай автомобиллар уларда эски урф бўлган технологиялар тўғрисидаги тасаввурни уйғотади холос.

Шу сабабли янги моделда бошқарув панели, ўриндиқлар ва эшиклар панели бутунлай бошқача ишлаб чиқилди. Ҳайдовчи йўл-йўлакай навигация харитаси, “Фейсбук” лентаси ёки чиройли суратни томоша қилиши мумкин. Teatro for Dayz`да суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш, видеоқўнғироқларни амалга ошириш ва салон рангини ўзгартириш мумкин.

Бундан ташқари, Teatro for Dayz концептида бўлғуси ҳайдовчилар ҳар қандай шароитда ҳам смартфонларини қувватлантириб олишлари мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!