Тошкент-Андижон поезди 1 февралдан бошлаб қайта йўлга қўйилиши мумкин

Тошкент-Андижон поезди 1 февралдан бошлаб қайта йўлга қўйилиши мумкин

Тошкент — Андижон — Тошкент поезди 1 февралдан яна қатнай бошлаши мумкин, деб маълум қилди «Ўзбекистон темир йўллари» маълумот хизмати.

Компания ходимининг айтишича, ҳозирда Фарғона водийсига олиб борувчи темир йўли «техник сабабларга кўра» ёпилган.

«Биринчи поезд 1 февралдан қатнаши мумкин. Бироқ бу аниқ муддат эмас. “Люкс” жойга чипта – 159 минг сўм, плацкарт вагонларга чипта 70 минг, «эконом» чипта эса 46 минг сўмни ташкил этади», — деган компания вакили, деб ёзади Sof.uz.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ айрим ОАВларда Қамчиқ довонида ҳалокат юз бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Лекин Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бу ҳақда журналистларга ҳеч қандай маълумот бермади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.