Тошкент чорраҳаларида тўхташ чизиқлари белгилар ёрдамида акс эттирилади

Тошкент чорраҳаларида тўхташ чизиқлари белгилар ёрдамида акс эттирилади

31 мартдан Тошкентнинг қоидабузарликларни қайд этиш камералари ўрнатилган чорраҳаларида «Стоп-линия» 5.33 белгиларини ўрнатиш бошланади. Бу ҳақда Тошкент ИИББ ЙҲХБ инспектори Алишер Абдуқодиров пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзмоқда Sof.uz.

Бош ҳарфлар билан «STOP» сўзи ёзилган ахборот-ишора белгиси, Ўзбекистон ЙҲҚга мувофиқ, светофор ёки бошқарувчининг тақиқловчи сигналида транспорт воситасининг тўхташ жойини англатади.

ЙҲХБ вакили жума кунидан бошлаб тўхташ чизиқлари яхши кўринмай қолган чорраҳаларда чизиқларни янгилаш бўйича ишлар давом эттирилишини ҳам маълум қилди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.