Тошкент метросида вагонлар сони қисқартирилди

Тошкент метросида вагонлар сони қисқартирилди

Ёзги мавсумда йўловчилар оқими сезиларли даражада камайгани муносабати билан, Тошкент метрополитени маъмурияти поездлардаги вагонлар сонини тўрттадан учтагача камайтириш тўғрисида қарор қабул қилдилар, деб хабар бермоқда Sputniknews-uz.com Nuz.uz’га таянган ҳолда.

Ер ости транспорти раҳбарияти изоҳига кўра, бу чора-тадбирлар электрэнергияси манбаини тежаш мақсадида амалга оширилган. Учта вагонли поездлар фақат ёз ойларида ҳаракатланиши, куз мавсумига келиб, йўловчилар оқими яна ортганда, вагонлар сони яна тўрттага қайтарилиши хабар қилинмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.