Тошкент шаҳри ЙҲХБ бошлиғи ўз вазифасида эмас

Тошкент шаҳри ЙҲХБ бошлиғи ўз вазифасида эмас

Sputnik сайтининг ёзишига қараганда, Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи (собиқ ДАН) полковник Барат Маменов ҳозир ўз вазифасида эмас. Унинг вазифасини биринчи ўринбосари Жамшид Жўраев бошқариб турибди. Бу хабарни ИИББ ахборот маркази ҳам тасдиқлади.

1 апрелдан бошлаб Тошкентда ички ишлар бўлимлари фаолиятини баҳолашнинг янгича рейтинг тизими ишга тушдиганини эслатиб ўтамиз.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра полковник устидан “иш” қўзғатилган. Бунинг сабаби бошқарма ходими кўчада сиренали автомобилда ҳаракатланиб ўзини номуносиб тутганлиги бўлган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"