Тошкент йўлларидаги энг кўп қоида бузилаётган кўча маълум қилинди

Тошкент йўлларидаги энг кўп қоида бузилаётган кўча маълум қилинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани чорраҳаларига ўрнатилган камералар энг кўп қоидабузарликларни қайд этмоқда. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди. Шу билан бирга, энг кўп қоида бузилиш ҳолати айнан қайси кўчада эканига ҳам ойдинлик киритилди.

Шаҳар ички ишлар бош бошқармаси вакилининг айтишича, Бунёдкор шоҳ кўчасининг Кичик Халқа йўли кесишмасидаги (Чилонзор метроси) кўприкдан ўтишда ўрнатилган радар мосламаси энг кўп қоида бузилишини қайд этмоқда, деб ёзади Kun.uz. Бу ерда ҳайдовчилар чекланган тезлик меъёрларига риоя қилишмайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.