Тошкентда автомобиль олиб қочган фуқаро қўлга олинди

Тошкентда автомобиль олиб қочган фуқаро қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБга “Матиз” автомобили олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар берган, деб ёзади Кун нашри.

Маълум бўлишича, автомобиль жабрланувчи томонидан Толариқ кўчасида жойлашган Янгиобод бозори ёнида қолдириб кетилган. Тезкор тадбир натижасида ички ишлар ходимлари томонидан машина пойтахтнинг Жарқўрғон кўчасида тўхтатилди. Ушбу жиноятни амалга оширишда гумон қилинган 54-ёшли шахс қўлга олинди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.