Тошкентда аввал ёпиқ бўлган яна бир йўл очилди

Тошкентда аввал ёпиқ бўлган яна бир йўл очилди

Тошкентда аввал ёпиқ бўлган яна бир йўл очилди, деб ёзмоқда «Халқ сўзи».

Марказий банк тарафдан Нуронийлар кўчаси бўйлаб икки томонлама ҳаракатланиш имконияти пайдо бўлди. Илгари Ислом Каримов проспекти тарафдан кўча бутунлай ёпилган эди.

Эндиликда йўл бўйлаб Матбуотчилар кўчасидаги «Пойтахт» савдо-кўнгилочар марказига бориш мумкин, у ердан Амир Темур хиёбони тарафга бир томонлама ҳаракатланиш учун йўл очилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.